Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманган шаҳридаги уйда газ баллони портлади. Жабрланганлар бор

Наманган шаҳридаги уйда газ баллони портлади. Жабрланганлар бор

Фото: «Darakchi.uz»

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати ўтган ҳафта республикада содир бўлган ёнғинлар ҳақида маълумот берди.

Хабарга кўра, 22 январь куни Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида яшовчи фуқаро Д.А.нинг уйида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 40 кв. м. майдонда томи, шифт қисми ва гаражидаги «Нексия» ва «Дамас» русумли автомобиллари ёниб зарарланган. Ёнғин юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Ёнғин сабаби аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар йўқ.

Шунингдек, 27 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи Ж.А.нинг уйидаги печ мўрисининг носозлиги натижасида ёнғин келиб чиқиб, уйнинг 80 кв. м. майдонда томи, шифти қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

28 январь куни Наманган вилояти Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.И.нинг келини ошхонага кириб, электр чироғини ёққан вақтида хонага тўпланган газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Чақнаш натижасида уйнинг 65 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган ҳамда уй эгаси Ж.И., турмуш ўртоғи М.А. ва келини М.И. куйиш тан жароҳати олишиб, шифохонага ётқизилганлар. Хонага газ плитасига ўрнатилган пропан газ баллонига шланг уланган жойидан газ сизиб чиқиши газ тўпланиб қолишига сабаб бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг