Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда 14 ёшли бола бир кишининг умрига зомин бўлди

Наманганда 14 ёшли бола бир кишининг умрига зомин бўлди

Фото: Xabar.uz

Наманган вилоятининг Уйчи туманида Nexia ва Matiz тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, яна уч киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа 8 октябрь куни соат 15:00 ларда Р-263 Уйчи айланма йўлининг 7-километрида юз берган. Шу тумандаги мактабнинг 9-синф ўқувчиси бўлган, 2007 йилда туғилган бола отасининг «Nexia»сини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва қаршисидан ҳаракатланиб келаётган Matiz билан тўқнашган.

Оқибатда Matizда бўлган 23 ёшли йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Matiz ва Nexia ҳайдовчилари ҳамда Nexiaда бўлган 35 ёшли йўловчи мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг