Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда бир нечта хонадон ўт балосига йўлиқди

Наманганда бир нечта хонадон ўт балосига йўлиқди

Фото: Наманган вилояти ФВБ ахборот хизмати

Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вилоят ҳудудида 22—23 ноябрь куни содир бўлган ёнғинлар тўғрисида маълумот берди.

Қайд этилишича, 22 ноябрь куни соат 12:40 ларда Чуст туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига туманнинг «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғини Гулзор кўчасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ёнғин натижасида ҳовлисида бўлган 10 дона сомон пресслари ҳамда тахлаб қўйилган 15 дона ёғоч тўсинлари ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғин Чуст туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 13:02 да ўчирилган. Тезкор ҳаракат натижасида 200 квадрат метр жойи сақлаб қолинган.

Шу куннинг ўзида соат 13:56 да Косонсой туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига туманнинг «Тахтакўприк» маҳалла фуқаролар йиғини Тинчлик кўчаси 73-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ёнғин натижасида яшаш уйини бостирмасини том қисмидан 25 квадрат метр жойи, 150 дона пресланган сомони ёниб зарарланган. Содир бўлган ёнғин туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 14:39 да ўчирилган.

Тезкор ҳаракат натижасида Косонсой туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан 250 квадрат метр жойи сақлаб қолинган.

Бундан ташқари, 22 ноябрь куни соат 14:49 да Уйчи туман ФВБга туманнинг «Боёғон» МФЙ Ёр кўчаси 47-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Содир бўлган ёнғин Уйчи туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 15:18 да ўчирилган. Таъкидланишича, ёнғин натижасида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 45 квадрат метр жойи ёниб зарарланган, 270 квадрат метр жой сақлаб қолинган.

Шунингдек, 23 ноябрь куни соат 04:02 да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига шаҳарнинг «Курашхона» маҳалласи Ҳунарманд кўчаси 6-уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ёнғин натижасида яшаш уйининг шифт ва том қисмидан 70 квадрат метр жойи, уй-рўзғор буюмлари, уй эгасига тегишли ҳужжатлари ҳамда икки қўшнисига тегишли уйнинг шифт ва том қисмидан 20 квадрат метрдан жойи, уй-рўзғор буюмлари қисман ёниб зарарланган.

Содир бўлган ёнғин Наманган шаҳар ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан соат 04:50 да ўчирилган. Тезкор ҳаракат натижасида 800 квадрат метр жойи сақлаб қолинган.

Содир бўлган ёнғинлар натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг