Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда профилактика инспектори пичоқланди

Наманганда профилактика инспектори пичоқланди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Наманганда икки фуқаронинг ўзаро пул олди-бердиси бўйича тортишуви жанжалга айланди. Ушбу жанжални бартараф этмоқчи бўлган профилактика инспектори эса пичоқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон 24 телеканали орқали маълум қилинди.

2020 йил декабр ойида танишига тўрт ярим миллион қарз берган фуқаро ўтган бир йил давомида пулларини ундириб ололмаганлиги боис Чортоқ туман ИИБга қарзни ундириб беришни сўраб мурожаат қилади. Профилактика катта инспектори капитан Ботиров ариза муаллифи билан кўрсатилган хонадонга бориб, вазиятни тушунтиради. Қарздор шахсга ИИБга бориши маълум қилинади. Шу вақтда қарздор уйига кириб кетади ва бироз вақт ўтгач уйидан ошхона пичоғи олиб чиқиб аризачига ташланади.

Шу вақтда капитан Ботиров ўзаро жанжални тўхтатишга уринади. Қарздор қўлидаги пичоқ профилактика инспекторига санчилади. Оғир тан жароҳати олган инспекторни аризачи ўз машинасида Чортоқ туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига олиб келади. Ўтказилган тиббий муолажалар натижасида инспекторнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

«Қабул бўлимида биринчи ёрдам кўрсатилиб, бемор жарроҳлик хонасига олинди. Жарроҳлик амалиёти пайтида беморнинг чап томондан ўпкасининг тешилган жароҳати, диафрагманинг икки жойидан кесиб-тешилиш жароҳати меадал-фундал қисми кесилиши ҳолати аниқланди. Ҳозирда беморнинг ҳолати клиник жиҳатдан оғир-стабил, эс-хуши жойида. Қон босимлари жойида»,—дейди шифокор Нуриддин Нажмиддинов.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг