Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда хонадонида пул ясаб кўрганлар ушланди

Наманганда хонадонида пул ясаб кўрганлар ушланди

Фото: Тергов департаменти

2020 йил 16 декабрь куни Чортоқ туман ИИБ ва ДХХ туман бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда хонадонида қалбаки пул ясаб кўрганлар аниқланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, 38 ёшли Фозилжон А.нинг хонадони кўздан кечирилганида, хонадон эгаси ва 27 ёшли Рахимжон А. лар ўзлари билан олиб келган HP русумли ноутбук, Epson номли рангли принтер ҳамда турли рангдаги бўёқлар, Delli номли ламинация ускунаси, 1 дона соч қуритгич, дазмол ва 4 та қутида А-4 форматдаги қоғозлар, хонадон гилами остидан А-4 формат қоғозга чиқарилган 50.000 сўмлик купюрадаги 18 дона, 100.000 сўмлик купюрадаги 4 дона қалбаки пуллар аниқланиб, баённома орқали ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Фозилжон А. ва Рахимжон А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми «в» банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб қалбаки пул ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчилар процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг