Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Наманганлик аёл акасини ўлдириш учун қотил ёллади

Наманганлик аёл акасини ўлдириш учун қотил ёллади

Фото: Lenta.ru

Наманган вилоятининг Чуст туманида жорий йилнинг 26 апрель куни 1978 йилда туғилган фуқаро А.Б. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўз синглиси Н.Х. таниши Ш.Д. орқали уни қасддан ўлдириш учун қотил ёллаганини билдирган. Бунинг учун 1,5 млн. сўм ва 50 АҚШ доллари берганлиги, қотиллик жиноятини амалга оширгандан сўнг яна қўшимча равишда 1000 АҚШ доллари беришини ваъда қилаётганлигини ҳам қўшимча қилган.

Мазкур ариза юзасидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида буюртмачининг танишлари Н.Х. ва М.А. аёлга қўнғироқ қилиб, акасини қасддан ўлдириш шартини телефон орқали қайта келишиб олади ва бу сўзлашув ёзиб олинади. Шундан сўнг А.Б.нинг яшаш уйида гўёки, уни қасддан ўлдирилганлиги ҳолати саҳналаштирилиб, бу ҳақда Ш.Д. буюртмачи, янги сингилга хабар қилади.

Шу куни аксини ўлдиришга қотил ёллаган сингил ўз уйи олдида Ш.Д.га 100 минг сўм берган вақтида ички ишлар органлари тезкор гуруҳи томонидан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Н.Х. ва М.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25 ва 97-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 2

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг