Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда Миллий гвардия ходимларига тан жароҳати етказилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган

Навоийда Миллий гвардия ходимларига тан жароҳати етказилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган

Фото: «Xabar.uz»

Миллий гвардияга қарашли Навоий вилоят Қўриқлаш бошқармаси 11-алоҳида отряд ходимларига тан жароҳати етказганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га маълум қилган Бош прокуратура матбуот хизмати воқеликни қуйидагича изоҳлади.

Воқелик шу йилнинг 15 март куни соат 12:30 лар атрофида — Навоий кон металлургия комбинатининг «Қорақўтон» конидан таркибида олтин моддаси бўлган руда тошлари «Зиёвуддин» темир йўл станцияси орқали олиб кетилаётган пайтда юз берган. Яъни, поезд вагонлари «Агрокимёҳимоя» ҲАЖ Пахтачи туман филиали биноси рўпарасига келган пайтда бир неча фуқаролар руда тошларини талон-торож қилишга тушади.

Ўз навбатида поездни кузатиб келаётган кон ишчилари ва Миллий гвардия вилоят Қўриқлаш бошқармаси 11-алоҳида отряд ходимлари томонидан тегишли ҳаракатлар амалга оширилиб, Ю.Сардор (1996 й.т.) ушланади. Уни туман ИИБга олиб бориш мақсадида НКМКга тегишли «УАЗ» русумли автомашинасига миндириш вақтида Ю.Сардорнинг отаси Ю.Саидмурод (1956 й.т., муқаддам судланган) ва бошқалар кон ҳамда отряд ходимларининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатишиб, уларга тош отишади. Бунинг натижасида автомашинага шикаст, икки нафар отряд ходимига тан жароҳати етади.

Айни пайтда Пахтачи туман прокурори томонидан Ю.Саидмурод ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг