Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда ногироннинг бўйнига арқон ўраб азоблаган шахс аниқланди

Навоийда ногироннинг бўйнига арқон ўраб азоблаган шахс аниқланди

Ижтимоий тармоқларда «Навоий вилояти Навбаҳор тумани Янгийўл маҳалласида яшайдиган 2-гуруҳ ногирони Ш.У.нинг ақли заифлигидан фойдаланиб, бўйнига арқон ўраб азоб берилгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Ҳодисага Навоий вилояти ИИБ ўз муносабатини билдирди.

Қайд этилишича, ушбу видеолавҳани ўрганиш давомида видеолавҳадаги шахс ҳақиқатдан ҳам Навбаҳор тумани Янгийўл маҳалласида яшовчи, 2-гуруҳ ногирони Ш.У. эканлиги ҳамда ҳолат 2021 йилнинг 22 январь куни соат 14:00 да содир бўлганлиги маълум бўлган. Мазкур видеолавҳа фуқаро П.К томонидан ўзининг яшаш хонадонидаги  молхонасида шунчаки ҳазил учун олингани ва  дўстларига ташлагани, ижтимоий тармоқларга қандай чиқиб кетганлигидан хабари йўқлиги аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Навбаҳор туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг