Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийдаги кучли шамол талафотлари (фото)

Навоийдаги кучли шамол талафотлари (фото)

Фото: ФВВ

Бугун, 25 март куни соат 16:00дан 16:30гача Навоий вилояти Томди тумани «Янги Томди» ҚФЙда шамол тезлиги сониясига 18 метргача кучайиши кузатилди.

ФВВ ахборот хизматининг хабарига кўра, кучли шамол «Агробанк» АТБ туман филиали биносининг 1120 кв. м. ва 2 қаватли шахсий яшаш уйининг 522 кв. м. том қисмлари бузилишига олиб келди.

Кучли шамол оқибатларини бартараф этиш учун Томди тумани ҳокимиятида туман ҳокими раҳбарлигида Фавқулодда вазиятлар ва Ички ишлар бошқармаларидан, туман коммунал хизмати ва бошқа тегишли идоралар вакилларидан иборат штаб ташкил этилиб, керакли куч ва воситалар сафарбар этилди.

Ҳозирги вақтда биноларнинг томларини таъмирлаш учун авария-тиклаш тадбирлари ташкил этилган.

Кучли шамол натижасида жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.

Фото: ФВВ
Фото: ФВВ
Фото: ФВВ

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг