Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Нексия» 15 метрлик жарга қулади (фото)

«Нексия» 15 метрлик жарга қулади (фото)

Фото: «Qashqadaryo.uz»

Деҳқонобод туманида ҳаракатланиб келаётган «Нексия» 15 метр чуқурликдаги жарликка қулади.

Деҳқонобод туман ҳокимлиги маълумотига кўра, «Нексия» бошқарувида 19 ёшли ҳайдовчи С.Ж. бўлгани маълум бўлди.

Фото: «Nasafnews»

Вилоят ЙҲХБ туман бўлими бошлиғи Баҳром Назаровнинг маълумот беришича, воқеа бугун, 5 сентябрь куни соат тахминан 13:30 да М39 Алмати—Тошкент—Термиз халқаро автомобиль йўлининг Деҳқонобод туманидан ўтувчи 1283-километрида содир бўлган.

Фото: «Nasafnews»

«Ҳайдовчи билан суҳбатлашганимизда у тоғасиникига кетаётганда тоби қочиб қолиб, бошқарувни йўқотгани ва оқибатда воқеа содир бўлганини айтди. Шунга қарамасдан ҳайдовчини наркология кўригидан ўтказганимизда, ҳайдовчи хушёр ҳолатда бўлгани, спиртли ичимлик истеъмол қилмагани маълум бўлди. Айни пайтда ҳайдовчининг аҳволи яхши», — дейди Баҳром Назаров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг