Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Нексия» автоуловидан 1,37 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

«Нексия» автоуловидан 1,37 грамм гиёҳвандлик моддаси аниқланди

Фото: «Guvd.uz»

Жорий йилнинг 6 январ куни Тошкент шаҳар Бектемир туманида «Нексия-3» русумли автоулов тўхтатилиб текширилганда, мазкур автоулов ҳайдовчиси Ким Дмитрий Владимировичнинг (1975 йилда туғилган) ёнидан оғирлиги 1,37 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг