Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нигерияда бензин ташувчи машина портлаб кетди. Қурбонлар кўп

Нигерияда бензин ташувчи машина портлаб кетди. Қурбонлар кўп

Фото: «Reuters.com»

Кеча, 10 сентябрь куни Нигериянинг Насарава штатида бензин ташувчи машина портлаб кетди, оқибатда 35 киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ одам жароҳатланди. Бу ҳақда «Reuters» ахборот агентлиги хабар берди.

Қутқарув хизмати вакили Усмон Аҳмаднинг айтишича, бахтсиз ҳодиса ёнилғи қуйиш шохобчасида рўй берган.

Маълумотларга кўра, жуда кўплаб одамлар нима бўлганига қизиқиб воқеа жойига яқинлашганида портлаш қайталанган, шунинг учун қурбонлар ва жароҳатланган сони анча.

Воқеа жойида тезкор хизматлар иш олиб боряпти. Ҳодиса сабаби ва жабрланганларнинг аниқ сони аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг