Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нигерияда хавфли вирусдан 142 киши вафот этди

Нигерияда хавфли вирусдан 142 киши вафот этди

Фото: «Анадолу» АА

2018 йилнинг январь ойидан буён Нигерияда Ласса вирусига чалинган 800 бемордан 142 нафари вафот этди, дея баёнот берди 5 апрель куни мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги. Бу ҳақда «Анадолу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Нигерия Эпидемия назорати миллий марказининг эълон қилган янги баёнотида қайд этилишича йил бошидан буён 142 нафар бемор вафот этган. Умумий ҳисобда ушбу касалликка чалинганлар сони 1706 тани ташкил қилади. Шундан 400 тасининг аҳволи ижобий дея баҳоланган бўлса, яна 9 таси эҳтимолий. 1273 та ҳолат салбий дея баҳоланган. Ҳозирда 24 та ҳолат бўйича натижалар чиқиши кутилмоқда.

Ушбу вирусли инфекция Марбург ва Эбола вируслари билан бир оилага мансуб ҳисобланади. Вируснинг Ласса деб номланиши Нигерия шимолидаги жой номи билан боғлиқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти берган маълумотга кўра, ҳозирда Нигериядаги мавжуд 36 та штатдан 20 тасида мазкур вирус билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилган. Ҳозирча 8 та штат эпидемиянинг фаол фазасидан чиққан.

ЖССТга кўра, мазкур вирус илк бора Нигерияда 1969 йилда қайд этилган. Касаллик беморнинг қони ва бошқа танасидан чиққан суюқликлар билан тўғридан-тўғри алоқада бўлганда ва кемирувчилар экскрецияси орқали юқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг