Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нурафшонда фуқаро кўп қаватли уйнинг оралиқ қисмига тушиб кетди (фото)

Нурафшонда фуқаро кўп қаватли уйнинг оралиқ қисмига тушиб кетди (фото)

Фото: ФВВ

Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳрида кўп қаватли уйнинг оралиқ қисмига тушиб кетган фуқаро чиқариб олинди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 13 январь куни Нурафшон шаҳар ФВБнинг 1050 рақамига «Обод турмуш» маҳалласида бир фуқаро бино чордоқ қисмига таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида чиқиб, эҳтиётсизлик натижасида ёпиқ ҳолдаги оралиқ қисмига тушиб кетгани бўйича хабар келиб тушган.

Фото: ФВВ

Хабар бўйича чақирилган манзилга Нурафшон шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг қидирув-қутқарув гуруҳи жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида уйнинг оралиқ қисмига тушиб кетган фуқаро олиб чиқилиб, воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам берилган ва жабрланувчига малакавий ёрдам кўрсатилиши учун шифокорларга топширилган.

Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг