Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: 3 январ куни айрим жойларда қор ёғиши мумкин

Об-ҳаво маълумоти: 3 январ куни айрим жойларда қор ёғиши мумкин

Фото: «Darakchi.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 3 январ куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси +2 - +4 даража, кундузи +13 - +15 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси 0 - +5 даража, кундузи +7 - +12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси 0 - +5 даража, кундузи +8 - +13 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0 - +5 даража, кундузи +10 - +15 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятиларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси +3 - +8, кундузи +13 - +18 даража илиқ бўлади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 - +2 даража совуқ, кундузи +8 - +13 даража илиқ бўлиши кутиляпти.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 0 - +5 даража, +3 - +8 даража, нурафшонда эса кундузи +10 - +15 даража илиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг