Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: 4 январдан Ўзбекистонда изғирин бошланади

Об-ҳаво маълумоти: 4 январдан Ўзбекистонда изғирин бошланади

Фото: «Instagram»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 4 январ куни Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлади, ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси +2 - +4 даража, кундузи +4 - +6 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсиб, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси -3 - +2 даража, кундузи 0 - +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсиб, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси 0 - +5 даража, кундузи +3 - +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсиб, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Кечаси 0 - +5 даража, кундузи +3 - +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсиб, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятиларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши кутиляпти. Кечаси +3 - +8, кундузи +7 - +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсиб, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ва қор ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 - +2 даража совуқ, кундузи +3 - +8 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсиб, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кечаси ва кундузи -2 - +3 даража, Нурафшонда эса кечаси 0 - +5 даража, кундузи +3 - +8 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсиб, 12-17, баъзида 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг