Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: 8 февралда ҳам изғирин давом этади

Об-ҳаво маълумоти: 8 февралда ҳам изғирин давом этади

Фото: «ru_travel - LiveJournal»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 8 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -8 ... -6 даража, кундузи +3 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -5 ... 0 даража илиқ бўлади. Урганчда эса кечаси -12 ... -7, кундузи -5 ... 0 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Қаршида ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Термизда эса кечаси -7 ... -2, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -17 ... -12 даража, кундузи -13 ... -8 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -10 ... -5 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг