Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: дам олиш куни ёмғирли ҳаво кузатилади

Об-ҳаво маълумоти: дам олиш куни ёмғирли ҳаво кузатилади

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 25 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +5 ... +7 даража, кундузи +15 ... +17 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2 даража, кундузи +10 ... +15, Урганчда эса кечаси 0 ... +5, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +2 ... +7 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Қаршида ҳаво ҳарорати кечаси +3 ... +8 даража, кундузи +13 ... +18, термизда эса кундузи +15 ... +20 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +3 ... +8 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғиши мумкин. Қамчиқда ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... +2, кундузи +4 ... +9, Чимёнда кечаси 0 ... +5, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +2 ... +7, кундузи +10 ... +15 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг