Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: ҳафта бошида баҳор ҳавоси ҳукмрон бўлади

Об-ҳаво маълумоти: ҳафта бошида баҳор ҳавоси ҳукмрон бўлади

Фото: «azernews.az»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 12 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -1 ... +1 даража, кундузи +11 ... +13 даража илиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -2 ... +3 даража илиқ бўлади. Урганчда эса кечаси -10 ... -5, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қаршида ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи +11 ... +16 даража илиқ бўлади. Термизда эса кечаси 0 ... +5, кундузи +11 ... +16 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +6 ... +11 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қамчиқда ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +3 ... +8, Чимёнда кечаси -6 ... -1, кундузи +3 ... +8 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг