Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Об-ҳаво маълумоти: Ўзбекистонга қорсиз қиш кириб келди

Об-ҳаво маълумоти: Ўзбекистонга қорсиз қиш кириб келди

Фото: «Kalpak Travel»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 28 январь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -12 даража, кундузи -5 ... -3 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -22 ... -17 даража, кундузи -10 ... -5 даража совуқ бўлади. Урганчда кечаси -18 ... -13, кундузи -8 ... -3 даражаса совиши кутилмоқда. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -15 ... -10 даража, кундузи -7 ... -2 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -5 ... 0 даража совуқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -12 ... -7 даража, кундузи -5 ... 0 даража илиқ бўлади. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -5 ... 0 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -20 ... -15 даража, кундузи -13 ... -8 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -5 ... 0 даража илиши мумкин. Сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг