Об-ҳаво маълумоти: қор, ёмғир, изғирин ва кучли шамол

Об-ҳаво маълумоти: қор, ёмғир, изғирин ва кучли шамол

Фото: «Russia news today»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 15 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +2 даража, кундузи 0 ... +2 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -20 ... -15 даража, кундузи -12 ... -7 даража совуқ бўлади. Урганчда эса кечаси -15 ... -10, кундузи -10 ... -5 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -10 ... -5 даража, кундузи -3 ... +2 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -2 ... +3 даража, кундузи -2 ... +3 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Қаршида ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Термизда эса кечаси ва кундузи -2 ... +3 даража совуқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, кучли ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 0 ... +5 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, қор ва ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи 0 ... +5 даража илиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси ва кундузи -2 ... +3 даража илиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг