Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Об-ҳаво маълумоти: ёмғир, чақмоқ ва иссиқ ҳаво

Об-ҳаво маълумоти: ёмғир, чақмоқ ва иссиқ ҳаво

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 11 май куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +21 ... +23 даража, кундузи +35 ... +37 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +18 ... +23 даража, кундузи +27 ... +32 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, чақмоқ чақиб, ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +20 ... +25 даража, кундузи +33 ... +38 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +18 ... +23 даража, кундузи +32 ... +37 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 12-17 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +20 ... +25 даража, кундузи +35 ... +40 даража иссиқ бўлади. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +17 ... +22 даража, кундузи +32 ... +37 даража иссиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси +10 ... +15, кундузи +20 ... +25 даража иссиқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси +18 ... +23, кундузи +32 ... +37 даража исиши мумкин. Сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади, 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг