Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одамлардан қочиб, тимсоҳларга тутилган ўғри

Одамлардан қочиб, тимсоҳларга тутилган ўғри

Фото: «Багнет»

Малавида одамлардан қочиб ўзини дарёга ташлаган ўғри тимсоҳларга ем бўлишига сал қолди. Бу ҳақда ЖАРнинг «Daily Sun» нашри хабар берган.

Лазаро қишлоғи аҳли ўзларининг эчкиларини қўшни чиквакалик 23 ёшли эркак ўғирлаб кетаётганини эшитиб қолиб, унинг изидан тушишади. Оломон уни дарё бўйигача таъқиб қилди, қўлга тушса соғ қолмаслигини билган ўғри ўзини дарёга ташлайди.

Аммо эчки ўғриси пастда икки тимсоҳ ҳужумига учради: уларнинг бири елкасига, иккинчиси оёғига ёпишди.

Констебл Фостер Бенжаминнинг айтишича, ўғри жонҳолатда бақиришга тушиб, йиртқичлар чангалидан қутулишга урина бошлаган. Ёрдамга ошиққан одамлар уни қутқариб, шифохонага келтиришди.

Маълумот берилишича, жиноятчидан жабрланувчига айланган инсоннинг аҳволи ҳозир барқарор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг