Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўгай она қизнинг баданига пичоқ, қайчиларни тиққан»: Прокуратура Андижондаги ҳолат бўйича баёнот берди

«Ўгай она қизнинг баданига пичоқ, қайчиларни тиққан»: Прокуратура Андижондаги ҳолат бўйича баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда «Андижонда 11 ёшли қиз ўгай онаси томонидан калтакланди» номли хабар тарқалди. 

Аниқланишича, фуқаро И.Х. Олтинкўл туман ИИБга йўллаган аризаси бўйича ўтказилган текшириш натижасига кўра, фуқаро М.Х. 2016 йилда С.Х. билан қонуний никоҳ асосида, Олтинкўл туманида яшаб келиб, С.Х нинг олдинги турмушидан бўлган қизи вояга етмаган Х.И. ни мунтазам равишда уриб тан жарохати етказиб келган, дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.Х га нисбатан 28.05.2022 йилда ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Дастлабки тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинди, дейилади хабарда.

Аввалроқ,  қизнинг холаси ўгай она унинг баданига пичоқ, қайчиларни тиқиб, калтаклаганини айтиб, мурожаат билан чиққанди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг