Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин» — Ҳиндистонда бу ростга айланди

«Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин» — Ҳиндистонда бу ростга айланди

Фото: «AP»

Ҳиндистон жанубида вегетарианча паловдан заҳарланиш оқибатида етти киши вафот этди, 80 киши касалхонага ётқизилди. Бу ҳақда «Times of India» газетаси хабар берди.

Нохуш воқеа Чамражнагар округидаги ибодатхонанинг дарвоза минораси қурилиши муносабати билан ўтказилган маросимда юз берди.

Шифохонадаги 11 кишининг аҳволи оғирлиги айтилмоқда.

— Овқатланиб бўлгач, одамларда кўнгил айниши кузатилиб, улар беҳуш йиқила бошлаган, — дейилади хабарда.

Газетанинг ёзишича, воқеа жойи атрофида 60 тача қушнинг ўлиги топилган. Улар ҳам шу овқатдан заҳарлангани гумон қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг