Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар: 2019 йил ниҳоятда жазирамали келиши мумкин

Олимлар: 2019 йил ниҳоятда жазирамали келиши мумкин

Фото: «Xabar.uz»

Калифорния университети мутахассисларининг маълумотларига кўра, кириб келган 2019 йил инсоният тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин. Бу ҳақда «National Geographic» хабар берди.

Ерда ҳароратнинг кескин ошиши Тинч океани шарқидаги юқори сув қатлами ҳароратининг ошиши сабаб юзага келади.

Олимларнинг сўзларига кўра, сўнгги тўрт — 2015 йилдан 2018 йилга қадар тарихдаги энг иссиқ йиллар бўлди.

Дунёда глобал исиш қандай хавфларни юзага келтиради? Мутахассислар фикрича, бу турли табиат ҳодисалари — қаттиқ жазирама, ўрмонлар ёнғини, қурғоқчилик, сел келиши ва кучли бўронларни юзага келтириши эҳтимоли бор.

Мисол учун, 2018 йили Шимолий ер шарида 70дан ортик тропик циклон ёки кучли бўронлар кузатилди. Бу ўтган йиллардагига қараганда (ўртача 53та) анча кўп.

Иссиқлик оқимлари 2018 йилда ишлаб чиқаришга ҳам жиддий зарар келтирди. Чунки кўп ҳолларда нафақат бундай жазирамаларда ишлаш, балки кўчага чиқишнинг имкони бўлмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг