Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олмазорлик тадбиркор фойда оламан деб чув тушди

Олмазорлик тадбиркор фойда оламан деб чув тушди

Бундан тўрт йил илгари учтепалик 1961 йилда туғилган Н.А. олмазорлик 1972 йилда туғилган тадбиркор К.М.ни алдаб, ундан 31 750 000 сўм пулини олиб, бу пулга мебель олиб келамиз ва бирга тадбиркорлик билан шуғулланиб, тушган фойдани тенг бўламиз деб ваъда берган. Бироқ бу ваъда, мана тўрт йилдирки, бажарилмади. «Тадбиркор» юқорида кўрсатилган суммани ўз эҳтиёжига ишлатиб юборди.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Тадбиркорлик билан шуғулланиш яхши. Бироқ ҳар бир фаолият қонун асосида бўлиши мақсадга мувофиқ. Юқоридаги ҳолатда жабрланувчи ҳали бошланмаган фаолияти учун чув тушиб қолди. Ахир бу суммани беришдан аввал нотариал идора орқали қарз шартномаси тузиш мумкин эди.

Ўзбекчилигимизга хос истиҳола, андиша каби хусусиятлар баъзан ўзимизга панд бериб қолганида, алданиб, пушаймон бўлганимиздагина қонун, ҳуқуқ-тартибот идоралари кўз олдимизга келади, ҳуқуқларимизни тиклаб беришларини сўраб, идорама-идора эшик қоқамиз. Балки бунга ҳуқуқий саводсизлигимиз сабабдир. Балки қинғир ишнинг охири берк эканлигини билсак-да, шу йўлдан бир юриб кўришни афзал билганимиз сабабдир. Хуллас, сабаблар кўп. Сиз ҳам бундай фирибгарларга чув тушиб қолманг деймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг