Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олти ой олдин 15 млн сўм пул ўғирлаган чўнтаккесар қўлга олинди

Олти ой олдин 15 млн сўм пул ўғирлаган чўнтаккесар қўлга олинди

12 март куни  Гулистон туманида жойлашган мол бозорида 55 ёшли А.У., чорва моллари сотиб олиш учун айланиб юрган вақтида номаълум шахс унинг эгнида бўлган сариқ рангли матодан тикилган сумкасининг остки қисмини кесиб, сумканинг ичида бўлган жами 15.000.000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан ўғирлаб кетган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғирлик, яъни жабрланувчининг кийими, сумкаси ёки бошқа қўл юкидаги ашёга нисбатан (киссавурлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида мазкур жиноятни муқаддам содир этган жинояти учун Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қўзғатилган жиноят иши бўйича ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган 41 ёшли Л.Х., содир этганлиги аниқланган.

Гулистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи иш юритувидаги жиноят иши бўйича Л.Х., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг