Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўз истеъмоли учун гиёҳванд модда сақлаган шахс қўлга олинди

Ўз истеъмоли учун гиёҳванд модда сақлаган шахс қўлга олинди

Фото: «Asr.uz»

2018 йилнинг 19 январь куни соат 14.30 да ўтказилган тезкор тадбир давомида Чиноз туманида яшовчи, 1980 йилда туғилган, А.Т.нинг уйи гумонланиб текширилган. Натижада унинг ётоқхонасида 32,5 гр. «марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган. Маълум бўлишича, гиёҳванд модда А.Т.нинг истеъмоли учун сақлаган.

Ҳозир туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси, 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Қизиқ, гиёҳвандлик умр заволи эканини билиб туриб ҳам, ўз ҳаётини барбод этишдан мақсад нима? Ахир бу нафақат ўзи, балки яқинларини ҳам кўра-била туриб, жарга улоқтириш-ку! Афсус, фуқаролар орасида шундай иродасиз, ўз нафсига қул бўлган инсонлар ҳам учрайди. Бироқ, улар муқаррар жазодан қочиб қутулмасликларини унутмасликлари керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг