Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Андижонда ўгай укасини калтаклаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди

Андижонда ўгай укасини калтаклаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди

Фото:«АиФ»

2019 йил 6 февралда Жиноят ишлари бўйича Бўз туман судида  ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилган Т.Д.га (эркак киши) оид жиноят иши юзасидан ҳукм ўқилди.

2018 йил 20 июнида Андижон шаҳрида маст ҳолда бир неча соат аввал ўзи ва ўгай отаси З.З. билан жанжаллашгани сабабли ўгай ука Э.З.  Т.Д.ни  қидириб келган.  Т.Д.  яна Э.З. билан жанжаллашиб, гилос дарахтининг қуриган новдаси билан қасддан олд кўкрак соҳасига, бетон бўлаги билан бош қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертизасининг  хулосасига кўра, жабрланувчи  олган оғир тан жароҳатлари оқибатида 2018 йил 3 июль куни  вафот этган.

Суд Т.Д.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 57, 60-моддасига асосан, узил-кесил 1 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Олдинроқ, тўйдаги муштлашув туфайли бир киши ҳалок бўлган хабар берилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг