Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда дам олиш куни сайр қиладиган ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда дам олиш куни сайр қиладиган ҳаво кузатилади

2015 йилда олинган сурат. Озодбек Назарбеков велосипедда кўчаларни сайр қилмоқда

Фото: «Zamin.uz»

Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, 11 февраль куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -3 ... -1 даража, кундузи +11 ... +13 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Нукусда ҳаво ҳарорати кечаси -14 ... -9 даража, кундузи -2 ... +3 даража илиқ бўлади. Урганчда эса кечаси -13 ... -8, кундузи +2 ... +7 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +7 ... +12 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қаршида ҳаво ҳарорати кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Термизда эса кечаси -2 ... +3, кундузи +10 ... +15 даража илиқ бўлади. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Фарғона водийси вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, туман тушиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи +5 ... +10 даража илиқ бўлиши кутиляпти. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Шунингдек, тоғли ҳудудлар — Чимён, Қамчиқ ва Нурафшонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси -7 ... -2 даража, кундузи 0 ... +5 даража совуқ бўлади. Нурафшонда эса кечаси -5 ... 0 даража, кундузи +9 ... +14 даража илиши мумкин. Сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг