Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ер қимирлади

Ўзбекистонда ер қимирлади

Бугун, 5 август куни Тошкент вақти билан 13:18 да (05.08.2020 йил, Гринвич бўйича 08:18 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади.

Зилзила координаталари: 40,2 градус шимолий кенглик; 70,84 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа 181 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

  • Тошкент: 181 км, 3 балл.
  • Наманган: 113 км, 4 балл.
  • Андижон: 143 км, 3 балл.
  • Фарғона: 83 км, 4 балл.
  • Гулистон: 177 км, 3 балл.
  • Жиззах: 255 км, 3 балл.
  • Самарқанд: 336 км, 2 балл.
  • Термиз: 453 км, 2 балл.
  • Қарши: 458 км, 2 балл.
  • Навоий: 464 км, 2 балл.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг