Ўзбекистонлик йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани туфайли самолёт фавқулодда қўндирилди

Ўзбекистонлик йўловчининг соғлиғи ёмонлашгани туфайли самолёт фавқулодда қўндирилди

Самарадаги Курумоч халқаро аэрпорти.

Фото: «Progorodsamara»

Бугун Тошкент — Санкт-Петербург йўналишида парвоз қилган самолёт Самарадаги Курумоч халқаро аэрпортига фавқулодда қўндирилган. Бу ҳақида «Volga.news» хабар берди.

Маълум қилинишича, бортида бўлган 60 ёшли ўзбекистонлик фуқаронинг соғлиғи ёмонлашгани сабаб самолёт мажбурий қўндирилган. Санкт-Петербургга операция учун учиб кетаётган фуқаронинг қон босими пасайиб кетган.

Курумочда беморга тезкор тиббий ёрдам кўрсатилган, шундан сўнг у аэропортда қолдирилган. Самолёт эса ўз йўналишида парвозни давом эттирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг