Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг тўртта аэропорти рейсларни қабул қила олмади

Ўзбекистоннинг тўртта аэропорти рейсларни қабул қила олмади

Фото: «Uzbekistan Airways»

Қуюқ туман сабаб кеча, 12 декабрь куни кечаси Тошкент, Фарғона, Урганч ва Нукус халқаро аэропортлари вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.

Ушбу шаҳарларга парвоз қилаётган барча рейслар бошқа яқин аэропортларга йўналтирилди.

Қайд этилишича, Тошкент вақти билан соат 21:15 ҳолатига кўра, Тошкент халқаро аэропортида кўриш даражаси 50 метрни, Наманган аэропортида 0 метрни, Фарғона аэропортида 350 метрни, Урганч аэропортида 300 метрни ва Нукус аэропортида 900 метрни ташкил этган.

Айни пайтда (13 декабрь куни) Тошкент халқаро аэропорти одатдаги режимда яна рейсларни қабул қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг