Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Парижда йирик норозилик намойишлари бошланди (видео)

Парижда йирик норозилик намойишлари бошланди (видео)

Фото: «Спутник»

Бугун Францияда янги меҳнат ислоҳотларига қарши касаба уюшмаларининг кенг кўламли намойишлари бошланди. Бу президент Эммануэл Макрон ҳокимият тепасига келгандан бери бошланган илк йирик норозилик акциясидир. Бу ҳақда «Sputnik France» маълумотларига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Парижда намойишчилар Шарқий вокзалдан Бастилия майдонига боришган. Йўлда улар машиналарни ағдариб, биноларнинг ойналарини чил-чил қилишган. Полиция уларга қарши бир қанча воситалардан, жумладан сув сепувчи машиналардан фойдаланган. 

Пайшанба куни француз темирйўлчилари ва давлат хизматчилари Макрон ислоҳотларига қаршилик белгиси сифатида оммавий иш ташлаш эълон қилдилар. Аввалроқ президент Макрон SNCF миллий темирйўл компаниясини ислоҳ қилиш, жумладан, унинг алоҳида мавқеини ва хизматчиларининг имтиёзларини бекор қилишни таклиф этганди. Президент шунингдек давлат аппаратини ҳам ислоҳ қилиб, 120 минг амалдорни ишдан бўшатишга ваъда берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг