Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пастдарғом бозорида жанжал қилганлар аниқланди

Пастдарғом бозорида жанжал қилганлар аниқланди

2021 йил 24 ноябрь куни Пастдарғом тумани «Қатортерак» маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б. Пастдарғом туманидаги буюм бозорида таниши Н.С.ни кўриб қолиб, ўзаро тортишиб қолиши натижасида улар ўртасида жанжал юзага келган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилди.

Жанжал давомида А.Б. Н.С.ни уриб, унга тан жароҳати етказган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг