Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Перуда 8 балли зилзила содир бўлди

Перуда 8 балли зилзила содир бўлди

Перу шимолида 8 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати якшанба, 26 май куни хабар берди.

Хабарга кўра, халқаро вақт билан соат 07:41 да (Тошкент вақти билан соат 12:41 да)да кучли ер ости силкинишлари қайд этилди. Зилзила ўчоғи 115 километр чуқурликда жойлашгани айтилмоқда. Эпицентр Лагунас туманидан 80 км. жануби-шарқда, 44,3 минг киши яшовчи Мойобамба шаҳридан тахминан 190 км. шарқда жойлашгани маълум қилинди.

Цунами ва бошқа табиий офатлар хавфи эълон қилинмади. Вайронагарчилик ва қурбон бўлганлар ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг