Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Илон аёлни ямламай ютди

Илон аёлни ямламай ютди

Фото: «Thejakartapost»

Индонезияда 8 метрли питон (йирик бўғма илон) бир аёлни бутунлай ютиб юборди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.

Бу воқеа Сулавеси оролида содир бўлган. 8 метрли питон 54 ёшли аёлни еб қўйган.

Аёл оролнинг жануби-шарқидаги боғида ишлаётган бўлган. У уйга қайтмагач, эртаси куни фарзандлари уни қидириб боққа келишган. У ерда аёлнинг пойабзали, рўмоли ва суякларини кўришган. Сал нарида эса питоннинг дўмпайиб ётганига гувоҳ бўлишган.

Маҳаллий аҳоли илонни тутиб, қорнини ёриб кўришганида унинг қорнидан аёлнинг кийимлари чиққан.

Аввалроқ Индонезияда энг узун питон тутиб ўлдирилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг