Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Поезд тагига ўзини ташлаган ҳиндистонлик омон қолди (видео)

Поезд тагига ўзини ташлаган ҳиндистонлик омон қолди (видео)

Фото: life-with-dream.org

Ҳиндистон ғарбидаги темир йўл станцияси ходими кўпчилик йўловчилар ва бошқа ишчилар кўз ўнгида ўзини поезд тагига ташлади ва омон қолди. Унинг бу ҳаракати камераларга тушиб қолди.

Керла станциясига поезд кириб келаётганида 42 ёшли Вишвас Бансоде югуриб бориб рельслар орасига ётиб олди. Йўловчилар ҳаяжондан қичқириб юборишди, унинг шу тарзда ўз жонига қасд қилишига деярли ҳамманинг ишончи комил эди. Аммо ҳеч ким унга ёрдам бера олмади, чунки поезд жуда яқин келиб қолганди. Поезд ўтиб кетганидан кейин, ҳамма даҳшатли ҳолатни кутиб турган бир пайтда, эркак хотиржам ўрнидан турди ва четга чиқди. 

Уни жияни олиб кетди, кейинчалик Вишвас ўша пайтда маст бўлгани аниқланди. Ҳозирда унга нисбатан қандай чора кўрилиши маълум эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг