Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Пойтахт инвест» юристи пора билан ушланди

«Пойтахт инвест» юристи пора билан ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Пойтахт инвест» МЧЖ ҳуқуқшуноси Ў. пора билан қўлга тушди.

Бош прокуратура ахборот хизматининг хабарига кўра, у фуқаро М.ни юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига фирибгарлик йўли билан ундан 750 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ў.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг