Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пойтахтда автомобиль ағдарилиб ёниб кетди

Пойтахтда автомобиль ағдарилиб ёниб кетди

Фото: ЙҲХББ

Бугун, 31 июль куни соат 16:20 ларда Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Муқумий кўчасида ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Х.Т. «Ваз-2114» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган.

Ағдарилиш оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Мазкур ҳодиса натижасида бир нафар йўловчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг