Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура ходимига пора берганлар ушланди

Прокуратура ходимига пора берганлар ушланди

Ғузор туман прокурори Б.Суюнов вилоят прокурори номига билдирги билан мурожаат қилиб, «Шерали» ҚФЙда ўтказилган текшириш бўйича ҚФЙ раиси Ф.Ё. унга нисбатан енгиллик кўрсатилишини сўраб, эвазига 100 АҚШ доллари пора таклиф қилаётганини билдирган.

Билдиргига асосан, Қашқадарё вилоят прокуратураси ходимлари томонидан 20 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда Ф.Ё. туман прокурори Б.Суюновга 100 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, фуқаро Н.М. Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси тезкор шўъбаси катта инспектори И.Машраповга ЯТТ Ш.Усмоновага тегишли музқаймоқ сақловчи корхонага ўрнатилган электр ҳисоблагични Тошкент шаҳрида жойлашган «ASIA ENERGOMERA» МЧЖга лаборатория текширувига юбормаслик ҳамда ҳисоблагичга таъсир кўрсатганлик ҳолати бўйича хулоса олмаслик эвазига 300 АҚШ долларини берган вақтида ушланган.

Бундан ташқари, фуқаро А.Ю. умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ноқонуний уланиб, 16 сотих ер майдонида иссиқхона қургани ҳолати юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига Мажбурий ижро бюроси Янгийўл туман бўлими тезкор шўъбаси инспектори Ж.Аслоновнинг хизмат хонасида унга 400 АҚШ доллари берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Яна бир ҳолат, «Намангандонмаҳсулотлари» АЖ мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича «Ҳамкор қурилиш сервис» МЧЖ раҳбари Э.М. аниқланган 12,3 млн. сўм зарарни ёпиб бериш ҳамда жиноят иши бўйича унга нисбатан қисмини тугатиш эвазига Наманган вилоят прокуратураси терговчиси Х.Умирзақовга 300 АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг