Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура Хоразмдаги боғчада кузатилган аянчли ҳодисани изоҳлади

Прокуратура Хоразмдаги боғчада кузатилган аянчли ҳодисани изоҳлади

Фото: Xabar.uz

Хоразмдаги боғчада бола тўсатдан вафот этгани хабар берилганди. 

Аниқланишича, Хонқа тумани, «Тома» маҳалласида жойлашган 24-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти 2-катта гуруҳ тарбияланувчиси Ўринбоев Шодиёр Азизбек ўғли (5 ёш) 3август куни туш пайти ўзини ёмон хис қила бошлаганлигини пайқаган тарбиячи А.Рўзметова боғча ҳамшираси А.Жумабоевани чақирган.

Хамшира А.Рўзметова томонидан Ш.Ўринбоевга биринчи ёрдам кўрсатилган ва бу ҳақда тез тиббий ёрдам ҳамда боланинг ота-онасига хабар берилган.

Ш.Ўринбоев тез тиббий ёрдам машинасида Хонқа ТТБ олиб борилган ҳамда кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимида вафот этган.

Марҳум Ш.Ўринбоевнинг ота - онаси А.Қаландаров ва М.Артиқбаеваларга кўра, Ш.Ўринбоевнинг тутқаноғи тутиб турган. Бироқ, бу ҳақда мактабгача таълим муасасаси ходимларини огоҳлантиришмаган, шунингдек Ш.Ўринбоев эпилепсия ёки бошқа касаллик билан тиббиёт бирлашмасида ҳисобда турмаган, дейилади Хоразм вилояти прокуратураси хабарида.

Мазкур ҳолат юзасидан Хонқа туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, текширув вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Аввалроқ Намангандаги боғчада бола тилини чайнаб вафот этгани, шунингдек, Шаҳрисабзда бола нохуш ҳолат қурбонига айлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг