Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пропан ортилган «МАН» ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи кабинада қисилиб қолди... (видео)

Пропан ортилган «МАН» ағдарилиб кетди. Ҳайдовчи кабинада қисилиб қолди... (видео)

Фото: ФВВ

Ҳодиса бугун, 4 декабр куни эрта тонгда, «Тошкент-Ўш» халқаро автомобил йўлининг 196-километрида содир бўлган.

ФВВ хабарига кўра, «МАН» юк машинаси ҳайдовчиси Фарғонага пропан ортилган 24 тонналик цистернани олиб кетаётган вақтда, бошқарувни йўқотиб, ён томонга ағдарилиб кетган.

Ҳолат юзасидан воқеа жойига 10 дақиқа ичида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармасининг қутқарув гуруҳлари етиб келган.

Юк машинаси кабинасининг деформасияси туфайли ҳайдовчининг оёғи қисилиб қолган бўлиб, қутқарувчилар бир неча сонияда махсус қутқарув анжомлари ёрдамида ҳайдовчини хавфсиз қутқариб олишди ва касалхонага етказилди. Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Шундан сўнг ФВВ ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамкорлигида юк машинаси хизмат кўрсатиш станциясига эвакуация қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг