Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қамчиқ» довонида «Кобальт» ағдарилиб кетди (фото)

«Қамчиқ» довонида «Кобальт» ағдарилиб кетди (фото)

Фото: ФВВ

11 август куни эрталаб соат 08:05 да «Қамчиқ» довонидан ўтган А 373, «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг 206,5-километрида «Кобальт» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлиги оқибатида бошқарувни йўқотиб йўлдан чиқиб кетган ва ағдарилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати хабар берган.

Ағдарилиш натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Зиён етган автомобилга ёрдам кўрсатиш учун «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари ва йўл-патруль хизмати, йўл бўлими ходимлари ҳамкорлигида иш ташкил этилиб, автомобиль ариқ ичидан чиқариб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг