Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қариндошининг ҳужжати билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган қирғизистонлик қўлга олинди

Қариндошининг ҳужжати билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган қирғизистонлик қўлга олинди

Фото: «Газета.uz»

Чегарачилар қариндошининг ҳужжати билан Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлган Қирғизистон фуқаросини қўлга олди.

30 май куни ўбек-қирғиз чегарасидаги «Дўстлик» халқаро автойўл ўтказиш пунктида бошқа паспорт билан Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний кириб олишга уринган қоидабузар қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари вакили «Газета.uz»га хабар қилди.

Шахсни аниқлаш жараёнида у Қирғизистон фуқароси Дониёр Абдусатторов бўлиб чиқди. Суриштирув вақтида у ўз паспортини йўқотиб қўйгани, шундан сўнг амакиваччаси Кутманбек Нурдинов ҳужжати билан чегарани кесиб ўтмоқчи бўлгани аниқланди.

Дастлабки тегров олиб борилмоқда, унинг якунлари бўйича қоидабузарга нисбатан қонунчилик доирасида чоралар кўрилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг