Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда автомобиль портлади

Қашқадарёда автомобиль портлади

Иллюстратив фото

Фото: «Protoday.uz»

Кеча, 13 май куни Қашқадарё вилоятининг Касби туманида яшовчи И.А. уйи дарвозахонасида турган «ВАЗ-2107» русумли автомашинасини ўт олдириш учун электр симларини бир-бирига текизган.

Шу вақтда автомашинасига ўрнатилган газ баллонидан сизиб чиқиб автомашина салонига йиғилиб қолган газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада И.А. куйиш жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг