Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, қочиб кетди

Қашқадарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб, қочиб кетди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида кеча, 14 февраль куни соат 11:35 ларда вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори кичик сержанти С.Р. Бешкент шаҳридаги Ҳамза — Мустақиллик кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётиб, шу ерда ҳаракатланиб келаётган М.М. бошқарувидаги «Лада-Ларгус» русумли автомашинани тўхтатган.

Ходим ҳайдовчи М.М.дан автомашина ҳужжатларини сўраганида, у ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай, унга қаршилик кўрсатиб кичик сержант С.Р.нинг юзига уриб, жароҳат етказган ва автомашинани ҳайдаб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Натижада кичик сержант С.Р. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида М.М. қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг