Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда «NEXIA-1»нинг газ баллони портлади. Қурбон бор

Қашқадарёда «NEXIA-1»нинг газ баллони портлади. Қурбон бор

Бугун, 22 апрель куни соат 07:07да Қашқадарё вилояти Қарши тумани, «Истиқлол» МФЙда жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчасида «NEXIA-1» русумли автомобилига ўрнатилган газ баллони ёрилиши юзага келган. Бу ҳақда ФВВ хабар қилди.

Бунинг оқибатида 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган ҳамда шохобчанинг 1 нафар ишчисига тан жароҳати етган. Жабрланган ишчи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Айни вақтда, вилоят ИИБ, ФВБ, ССБ ва Прокуратура ходимлари томонидан ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг