Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда ўғил отасини пичоқлаб ўлдирди

Қашқадарёда ўғил отасини пичоқлаб ўлдирди

Фото: «Спутник»

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 9 февраль куни соат 20:30 ларда фуқаро Х.Қ. уйида оилавий жанжал чиқади.

Оқибатда у ўз отаси Ш.Р.ни чап биқин қисмига пичоқ билан уриб, жароҳат етказган. Натижада Ш.Р. кеча, 10 февраль куни соат 16:50 ларда уйида вафот этган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, Х.Қ. қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг